Янгиликлар
ВЕБ-САЙТЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР ТУРИ КЕНГАЙДИ
  • 05.11.2020
  • 735

  “Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.

Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33

  ►Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:

• устав фонди;

• давлат улуши;

• ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;

• ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;

• иш ўринлари сони;

• корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

 

 

  ►2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади.

✅ Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:

⇒ бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;

⇒ ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;

⇒ солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;

⇒ ташқи қарздорлик;

⇒ маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>