“Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-118-сон, 23.08.2024 й.) қабул қилинди
♦ Фармонга кўра, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
✔️ Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
✅ Ўзэнергоинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
► энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
► йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
► соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
► энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш.
⇔ Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
▶️ Манба
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати