Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари Германияда малака ошириб қайтдилар
  • 27.08.2024
  • 106

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари хорижда малака ошириб, янги технологиялар ҳамда замонавий ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиб келмоқдалар.

Мисол учун, яқинда Германиянинг “Fraunhofer energy economics and energy system technology (IEE)” институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Яшил водород ва PtX ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий таъсирларини” ҳамда “Энергетика тизимини моделлаштириш, таҳлил қилиш ва оптималлаштириш учун очиқ манба ҳисобланган PandaPower дастурий таъминотидан тармоқни режалаштиришда фойдаланиш” мавзуларидаги ўқув треинингда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 7 нафар мутахассисдан иборат делегацияси иштирок этди.

Илмий-амалий машғулотлар доирасида “яшил водород” ишлаб чиқаришда энергетика тизимидаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми, таркиби ҳамда “яшил водород”дан энергияни сақлаш воситаси сифатида фойдаланишнинг имкониятлари ва истиқболлари ҳақида ўрганилди.

Бундан ташқари, энергетика тизимини моделлаштириш, тизимдаги қувват оқимларини оптималлаш ҳамда таҳлил қилиш учун очиқ манба ҳисобланган PandaPower  дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича дастлабки тушунчалар берилди.

Германияда орттирилган тажриба мамлакатимизда амалиётга татбиқ этилаётган “яшил энергия” манбаларига оид лойиҳалар, жумладан “яшил водород” ишлаб чиқаришда энергетика тизимидаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишда зарур бўлади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>