Янгиликлар
Биноларнинг энергия самарадорлиги — тежамкорликка йўл
  • 26.07.2024
  • 113

Бугунги кунда Марказий Осиёда газ ва электр энергиясини тежаш, шунингдек, атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш масалаларини ҳал этишга ҳаракат қилмоқдалар. Энергия ресурслари танқислиги ва уларга нархларнинг кўтарилиши шароитида энергия самарадорлигини таъминлаш тобора ўткирлашиб бормоқда.

Бир ажойиб ибора бор: энг яшил киловатт ишлаб чиқарилмаган киловаттдир. Катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарилгани ҳақида ҳисобот бериш мумкин, лекин уни тежаш орқали ҳам олса бўлади.

Бу нимани англатади? Келинг, шу ҳақда батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Бу лойиҳа доирасида биноларнинг энергия самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратилади. Бунда уйларнинг эскирганлигини ҳисобга олган ҳолда, энергия истеъмоли меъёрлари қайта кўриб чиқилади.

Агар сиз янги қурилган ва эски бинолардаги квартираларни таққосласангиз, ўртадаги фарқни дарров сезасиз. Қаттиқ совуқларда эски уйни тўлиқ иситиш ғоят мураккаб, лекин янги уй иссиқликни яхши сақлайди ва иситиш учун сезиларли даражада камроқ газ талаб қилади.

Қурилиш жараёнида илгари эътибор берилмаган кўплаб омиллар ҳам бор. Масалан, уйнинг қуёшга қараб жойлашганлиги, деразаларнинг ўлчами, соябонлар ва сунъий соялар — буларнинг барчаси қуёш иссиқлигининг тўпланишини оптималлаштириш, қишда ундан кўпроқ фойдаланиш ҳамда ёзда уйнинг исиб кетишини минималлаштириш имконини беради. Ушбу параметрларни махсус компьютер иловалари ёрдамида ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Ўзбекистонда бу бўйича таклиф этилаётган инновацияларни кўрсатиш учун, масалан, саккиз кишига мўлжалланган икки қаватли уйнинг тажриба намунаси тўлиқ энергия тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган. Бу бино давлат томонидан етказиб бериладиган табиий газга уланмаган, балки уй ўзини энергия билан тўлиқ таъминлайди. Хусусан, қуёш ёрдамида олинган электр энергиясини қабул қилиб, иссиқликни сақлайди. Бундай уйларнинг кўплаб қурилиши йилига 600 минг тоннага яқин карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш имконини беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир бино учун энергия самарадорлиги кўрсаткичлари жорий этилиши керак ва бу каби режалар бугунги кунда ишлаб чиқилмоқда. Ана шунда уй сотиб олаётганингизда, унинг нечоғли энергия тежамкор эканлигини ҳам дарҳол билиб олишингиз мумкин. Бу мезон махсус лаборатория томонидан аниқланади. Унинг зарур ускуналарини аллақачон сотиб олишган. Дарвоқе, бугунги кунда бу жараён Европада татбиқ этилмоқда: у ерда «яшил» уйлар бошқа уйларга қараганда 40 фоиз қимматроқ.

Айни пайтда уйингиздаги энергия йўқотишларини камайтириш учун энг яхши туртки – газ ва электр нархидир. Улар аллақачон «тишламоқда» ва келгусида ҳам ўсишда давом этиши табиий. Имтиёзли кредитлар ҳамда чегирмалар эса бугунги кунда хонадонингизнинг энергия самарадорлигини таъминлаш ҳақида ўйлашингиз учун яхши сабабдир.

Манба: https://t.me/sosediasia/13590

https://t.me/minenergy_uz/12308

https://www.spot.uz/ru/2024/07/25/sa-ra-enerji/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>