Янгиликлар
ТУРКМАНИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТ АМАЛИЁТИ ТИКЛАНДИ
  • 22.10.2020
  • 945

   Аввал хабар берганимиздек, кеча, 21 октябрь куни тонгги  соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли «Сердар-Мари ГРЭС» деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган эди.  

   Ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётгани, содир бўлган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан  истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилгани, шунингдек, тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар  кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.  

   Бугун 11:09 да Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғидаги носозликларни бартараф этиб, Ўзбекистонга электр энергияси экспорт амалиётини тиклашди.

    Маълумот ўрнида: Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда, бу жараёнга Туркманистондан импорт амалиёти ҳам қўшилди ва айни пайтда мамлакатимиздаги электр таъминоти тизими барқарор фаолият юритмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

 

   Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғидаги носозликларни бартараф этиб, Ўзбекистонга электр энергияси экспорт амалиётини тиклашди.

   Бу ҳақда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

   Кеча, 21 октябрь куни тонгги  соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли «Сердар-Мари ГРЭС» деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган эди.  

 

Каналга уланиш:
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

https://sputniknews-uz.com/

http://dy.uz/QOVcO

https://kun.uz/45760261

https://korrespondent.uz/cy/news_cy/540

https://qalampir.uz/n/27355

 

>