Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович — «Ўзенергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Ж.Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Ж.Обиджонов 2004 — 2007 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, 2007 — 2017 йиллар “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017 — 2019 йиллар «Ўзбекенерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020 — 2022 йиллар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2024 йилда Англиянинг “Англиа Рускинг Университй” университетида “Бизнес бошқаруви магистри” (МБА) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.
Карабаев Шоҳруҳ Эсаналиевич — «Ўзенергосотиш» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ш.Карабаев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа офиси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11848
https://t.me/minenergy_uz/11849
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати