Янгиликлар
Делегация аъзолари Қозон шаҳридаги электр ускуна ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кластери билан танишдилар
  • 02.06.2024
  • 107

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишчи делегацияси Россия Федерацияси электр энергетика тармоғида фаолият олиб борувчи корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишмоқдалар.

Ишчи гуруҳ Қозон шаҳрида жойлашган электр ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар кластери билан танишдилар.  Пресс-тур тадбирлари электромобилларни қувватлаш станцияларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан бошланди. Сўнгра юқори ва паст кучланишли подстанция ҳамда трансформатор пунктлари учун тақсимлаш қурилмалари, электр ҳисоблагичлар, электр монтёр ҳамда чилангарлар ишлатадиган ўлчов асбоблари намойиш қилинди.

Делегация аъзолари янги турдаги электр жиҳоз ва ускуналари ҳамда уларнинг инновацион ишланмалари билан яқиндан танишдилар.

 

 

Хорижий ҳамкорларнинг инновацион лойиҳалари ва замонавий ишланмалари билан танишиш чоғида мутахассислар томонидан тажриба алмашинуви, мутахассислар малакасини ошириш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Делегация аъзолари пресс-тур давомида хавфсизлик техникасига қоидаларига риоя қилишда фойдаланиладиган ускуна ва жиҳозларнинг қулайлиги, сервис хизматлари кафолати, тўғри эксплуатация қилиш, таъмирлаш-созлаш ишларини олиб боришда ускуналарнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказишди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>