Янгиликлар
Делегация аъзолари юқори кучланишли кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга оид инновацион ишланмалар билан танишдилар
  • 31.05.2024
  • 117

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишчи делегацияси Россия Федерацияси электр энергетика тармоғида фаолият олиб борувчи ишлаб чиқарувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишмоқдалар.

Делегация аъзолари асосан электр кабеллари, жумладан юқори кучланишли кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мослашган корхонада меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини текшириш жараёни, инновацион ишланма ва харажатларни қисқартиришнинг ўзига хос усуллари, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг узвийлиги ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалаларини батафсил ўрганишди.

Эслатиб ўтамиз, дунё давлатларидаги каби Марказий Осиё мамлакатлари электр энергетика тармоғида ҳам урбанизация талабларига мувофиқ электр узатиш ҳаво линиялари билан бирга юқори кучланишли ерости кабелларини ётқизиш ва бу орқали элактр таъминоти ишончлилигини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бундай инвестиция лойиҳаларини амалиётган татбиқ қилишда саноат маҳсулотларининг янги авлодига мансуб электр ускуна ва жиҳозларнинг ишлаб чиқариш жараёни ҳамда уларни самарали эксплуатация қилишда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш — соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>