⚡️ Дастурда 2024 йилнинг 22–23 май кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилди.
✍️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотлар Нилуфар Аҳмедова томонидан тайёрланиб эфирга узатилди.
Электр энергетика соҳаси раҳбарлари йиғилишида 2024 йилнинг вегетация даврида сув ресурсларини самарали фойдаланиш, энергия тақчиллиги ва йирик аварияларнинг олдини олиш, ҳамкорликнинг истиқболли режалари, 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, электр энергетика тармоғи диспетчерлари ҳамда мутахассисларининг диспетчерлик жадвалига риоя қилиш, навбатчи ходимлар ва диспетчерларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати