Янгиликлар
Диққат, эълон! Қурилиш-монтаж ишларини хавфсиз бажариш учун 110 кВ кучланишли линия вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 29.05.2024
  • 90

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Қарши шаҳридаги 220/110/35/6 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Модернизация дастурига мувофиқ янги ўрнатилган ОВ-110 кВ ўчиргичини  ишга тушириш  мақсадида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасига ўрнатилган ОВ-110 кВ ячейкасини шина ажратгичларида монтаж ишларини хавфсиз бажариш учун:

2024 йил 31 май куни соат 00:00 дан  соат 05:00 гача (истеъмол ҳажми кескин пасайган тунги соатларда) техник-муҳандислик номи Л-Ҳилол-110 бўлган линия вақтинча тармоқдан узиб турилади. "Хонобод" МФЙ, "Муллақувват" МФЙ, "Керайид" МФЙ, "Ҳилол" МФЙ, "Қовчин" МФЙ ҳамда Насос электр станция бошқармаси (УНЭС) вақтинча кучланишсиз қолади.

⚡️ Зарурият туфайли юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>