Янгиликлар
ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИ: «Завод ТАТКАБЕЛЬ» — Россиядаги кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган йирик заводлардан бири
  • 31.05.2024
  • 123

Маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнининг ҳар бир жавҳасида бўлгани каби энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида ҳам халқаро тажрибани ўрганиш муҳим саналади. Айниқса, электр тармоқлари ва подстанцияларни қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, эксплуатация жараёнларида (таъмирлаш-созлаш) янги ишланмалар, инновацион дастурларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш — энергетиклар олдида турган бугунги кун талабларидан бири.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти делегацияси Россия Федерациясининг бир қанча энергетика тизим корхоналарига ташриф буюриб, уларнинг инновацион ишланмалари билан танишган ҳолда ўзаро билим-тажриба алмашмоқда.  

⇒ Эътиборингизга Россия Федерациясидаги йирик кабель заводининг тараққиёт тарихи ва ишлаб чиқариш босқичларига оид маълумотларни тақдим этамиз:

♦ 2009 йил — завод биносининг қурилиши, ускуналарни ўрнатиш;

♦ 2010 йил — 3 кВ гача бўлган паст кучланишли, галогенлар миқдори кам бўлган ва ёниш ҳамда куйишга мойиллиги кам бўлган, шу жумладан, ёнғинга чидамли бўлган кабеллар ишлаб чиқариш бошланди. 2010 йил ноябрь ойида 220 кВ кучланишли электр тармоқғи кабелнинг биринчи намунаси синовдан ўтказилди;

♦ 2011 йил — Россияда биринчи марта 330 кВ кучланишли, кўндаланг кесим сиғими 2000 миллиметр\квадратга эга кабель маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлади. Шунингдек, заводнинг сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди. Корхона маҳсулотларидан Москва шаҳрининг электр тармоқларида кенг фойдаланишга келишиб олинди;

♦ 2013 йил — завод Қозон шаҳрида бўлиб ўтган XXVII Жаҳон ёзги Универсиадаси объектларини кабель маҳсулотлари билан таъминлаган;

♦ 2014 йил — Сочидаги XXII қишки Олимпия ўйинлари объектларини кабель маҳсулотлари билан таъминлашга эришилган. Ҳаётий синов натижалари CENELICHD 620 ва СТО К186-002-2010 стандартларига мувофиқлиги, 10 дан 35 кВ гача бўлган номинал кучланиш учун кабеллар ишончлилиги (сифати) тасдиқланган;

♦ 2016 йил — 6–35 кВ кучланишли ўрта кучланишли, галогенлар миқдори кам бўлган ва ёниш ҳамда куйишга мойиллиги кам бўлган кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, 500 кВ кучланишли кабеллар ишлаб чиқариш бошланган;

♦ 2018 йил — Заводга “«НОВАТEК» компанияси томонидан малакаланган” деган мақом (нуфуз) берилган;

♦ 2019 йил — 6–10 кВ кучланишли этилен-пропилен резина изоляцияли электр кабелларининг дастлабки намуналари ишлаб чиқарилган;

♦ 2021 йил — Этилен-пропилен изоляцияли кабель ишлаб чиқариш жараёни бошланган. 500 кВ кучланишли ва кўндаланг кесими 2500 миллиметр\квадратгача бўлган кабель маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган;

♦ 2022 йил — Завод 0,66 дан тортиб 500 кВ кучланишли электр кабелларигача барча ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланган.

♦ 2023 йил — «TATKABEL заводи» Россиядаги таниқли «Электр кабеллари уюшмаси» аъзосига айланган. Завод экспертлари Россия Федерацияси ва МДҲ мамлакатларидаги қалбаки кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қарши курашда фаол иштирок этмоқда.

► zavod-tatcable.ru веб-сайти маълумотларидан фойдаланилди.

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>