Янгиликлар
500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғлоти ўтказилди
  • 29.05.2024
  • 150

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тайёргарлик кориш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимини ташкил этиш тўғрисида” 2024 йил 22 январдаги 1-сон буйруғи ҳамда “Ўзбекистон миллий элект тармоқлари” акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 5 февралдаги 1-сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида, 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда: Объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш қисми шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, уларни зилзила содир бўлганда Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва қутқарув хизматларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

Бундан ташқари, тадбир давомидада ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ҳамда шахсий таркиби тўлиқ жалб қилиш каби вазифалар мувофиқлашуви кўриб чиқилди.

 

 

 

 

 

 

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>