Аввал хабар берганимиздек, юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мукаммал ва жорий таъмир ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, магистрал электр тармоқларида режавий назорат кўриклари ўтказилиб, 110–220–500 кВ кучланишли линияларнинг таянч устунларининг мустаҳкамлиги, уланмаларнинг, изоляторларнинг ва қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг созлиги таъминланмоқда.
⚡️ Мисол учун, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялари хизмати ходимлари Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Фотон , Л-Фозилмон ва Л-КрЮ электр тармоқларини назорат кўригидан ўтказишди.
Бундан ташқари, 500 кВ кучланишли Л-504 линиясининг 116–138-сонли таянчлари орасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
✍️ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати