Янгиликлар
МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭКОЛОГИЯ, ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» МАСАЛАЛАРИ
  • 01.10.2020
  • 985

   Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли электр тармоқлари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Шунингдек, МДҲ давлатларида қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш, анъанавий турдаги электр энергияси ишлаб чиқаришнинг экотизимига салбий таъсирини ўрганиш — минтақа энергетиклари томонидан қизғин муҳокама этилаётган мавзулардан бири ҳисобланади.

   Бугун, 2020 йил 1 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Экология, энергия самарадорлиги ва муқобил энергия масалалари бўйича Ишчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн мулоқотда қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги, экологик муаммолар таҳлил этилди.

   Эслатиб ўтамиз, 9 та мамлакатдан 20 дан ортиқ мутахассислар иштирок этган ушбу онлайн видеоконференцияда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ номидан: Марказий диспетчерлик маркази ўринбосари А.Зуфаров, Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармасидан мутахассислар З.Жўраев, К.Тўхтаев ва Д.Бурханходжаевлар  иштирок этишди.

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: СОҲАДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ САЛМОҒИ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТИБ БОРМОҚДА

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: УМУМИЙ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИ

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>