Янгиликлар
FM.87.9 — «O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИ ДАСТУРИДА «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
  • 30.09.2020
  • 513

  Дастурда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қанча улуши қайта тикланувчи энергия манбаларига хос эканлиги, қуёш фотоэлектр ва шамол генераторлари станцияларини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар, инвестицион лойиҳалар, лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимидаги қамрови, муқобил энергия манбаларининг янги турдаги станциялари қачон фойдаланишга топширилиши хусусидаги маълумотлар, шунингдек, «яшил энергия»нинг аҳамияти, фойдали ва мураккаб томонлари, экотизмга ижобий таъсири, истиқболдаги режалар, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари ҳақида давра суҳбати уюштирилди.

  Жонли эфирда тингловчиларнинг саволларига жавоб берилди.

  Батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалар орқали олишингиз мумкин:

► http://uzbekistonmet.uz/uz/

► http://uza.uz/oz/

 ✅ «O‘zbekiston–24» радиоканали дастурида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи Зафар Жўраев, Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Дилшод Бурханходжаев ҳамда Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Уруновлар иштироклар этишди.

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибидаги акциядорлик жамиятлари бошқарув раисларининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида ФМ.87.9 тўлқинлари — «Ўзбекистон-24» радиосининг «Бир назар» дастурига 2020/2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик, энергетика соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, шу билан бирга электр таъминотининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида давра суҳбати уюштирилган эди.

Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/oz/

Телеграм: https://t.me/ulugbekijodnamunalari/160  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>