ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ТИЛ — ҚУЁШ, АДАБИЁТ — НУР
  • 17.09.2020
  • 528

  Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  502-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг 2020 йил 28 август куни 259-сонли буйруғи имзоланди.

Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  Буйруққа кўра Жамиятнинг Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари ўз иш режаларига атоқли адиб ва мутафаккирлар ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонига саёҳат уюштириш каби тадбирларни киритиб, ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган амалиётлар кўламини бирмунча бойитишди.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг маънавий-марифий ишлар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ориф Тўхташев Адиблар хиёбонида суратга олинган «ТИЛ — ҚУЁШ, АДАБИЁТ — НУР» номли махсус дастурда иштирок этди. Эътиборингизга ушбу лавҳани ҳавола этамиз.

Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/          

 

©«Маданият ва маърифат» телеканали

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>