Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН 5 ТА МАҚОЛА
  • 18.08.2020
  • 730

   Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм канали 2019 йил август ойида ўз фаолиятини бошлаган эди.  Қарийб бир йил давомида расмий канал орқали жамоатчиликка 100га яқин таҳлилий мақолалар, 50 дан зиёд расмий баёнот, 2000 дан зиёд фотосурат ва фотоколлажлар, 600 га яқин видеоматериаллар, 3000 га яқин uzbekistonmet.uz веб-сайти ва бошқа муҳим хабар-янгиликларга ҳаволалар берилган бўлиб, расмий канал юзлаб маҳаллий интернет нашрлари ичида ўзининг муносиб ўрнини топмоқда, десак муболаға бўлмайди.

 

   Жамиятнинг веб-сайти эса 2019 йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ўзбек (кирил ва лотин алифбосида), рус ва инглиз тили блокларининг ҳар бирида 9 та рукн, 40 дан зиёд нимрукнларда 300 га яқин мақола, хабар ва маълумотлар мужассам.

 

   Шу билан бирга, Жамиятнинг расмий электрон саҳифасида «ФОТОГАЛЕРЕЯ» ва «ВИДЕОГАЛЕРЕЯ» номли махсус иловаларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли бўлган фото ва видеоматериаллар ўрин олган. Жамиятнинг ҳудудий филиаллари ҳақидаги қисқа маълумотлар: Магистрал электр тармоқлари филиалларининг манзили, телефон рақами, раҳбарияти ва қабул кунлариЎзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

 Эътиборингизни uzbekistonmet.uz веб-сайтида энг кўп ўқилган мақолаларнинг шартли рейтингига қаратишни истадик...

 

   1-ўрин

   Юқори ўринни «ЯНГИЛИКЛАР» рукнида эълон қилинган, техника фанлари номзоди Эсо Садуллаев қаламига мансуб «ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари» номли мақоласи эгаллади десак, адолатли хулоса бўлади.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

 

   2-ўрин

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати томонидан Миллий диспетчерлик маркази маълумотларга таяниб «ЯНГИЛИКЛАР» рукнида эълон қилинган «ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?» номли 11 ноябрь — Халқаро энергияни тежаш кунида эълон қилинган мақола веб-сайт муштарийлари томонидан кўп ўқилган мақолалар ичида иккинчи ўринда.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

 

 

   3-ўрин

   Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «ОАВ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ИШЛАШ» нимрукнида 4 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган санада эълон қилинган Ахборот хизмати раҳбарининг ««ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ» АСАРИНИ МУТОЛАА ҚИЛГАНМИСИЗ?» номли мақоласи сайт ўқувчилари томонидан кўп ўқилиш жиҳатидан навбатдаги поғонага муносиб. Ушбу кўрсаткич веб-саҳифа мутарийларининг китобхонлик маданияти даражаси, мамлакатимиз тарихига қизиқишлари юқори эканидан далолат.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/oz/ 

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

 

   4-ўрин

   «ЯНГИЛИКЛАР» рукнида «Ўзбекистон МЭТ» Ахборот хизматининг  mahalladosh.uz сайтида «Энергетик бўҳрондан қутқарадиган ягона йўл борми?» номли танқидий эълонга жавобан эълон қилинган таҳлилий мақола шаклидаги муносабати — «МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИНИ ОШИРИШ — ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧЛИ ЖАРАЁН» номли мақола тўртинчи ўринга муносиб.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

 

   5-ўрин

   «ЯНГИЛИКЛАР» рукнида эълон қилинган , Жаҳон банки иштирокида халқаро эксперт, Грузия фуқароси Сулхан Зумбуридзенинг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси сифатида қисқа муддатли иш фаолияти ҳисобот-тавсиялари ҳақидаги «ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ «ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН БЕШТА МУҲИМ ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА ЎЗ ТАКЛИФЛАРИНИ БИЛДИРДИ» номли хабар веб-саҳифа ўқувчилари томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинганини кўришимиз мумкин.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/   

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

   Шу ўринда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР» рукнида эълон қилинган маълумотларни катта қизиқиш билан мутолаа қилганликларига гувоҳ бўлишингиз мумкин:

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/

 

 

   Шунингдек, «МУРОЖААТЛАР» рукнидаги танқидий мурожаатлар ва уларга нисбатан билдирилган расмий муносабатлар кўпчилик муштарийларни қизиқтигани рост.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/

 

 

   Шу билан бирга, веб-саҳифанинг «ИНВЕСТИЦИЯ САЛОҲИЯТИ» рукнида эълон қилинаётган инвестицион лойиҳалар, тендер эълонлари, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам муштарийлар эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/

 

 

 Эътиборингизни uzbekistonmet.uz веб-сайтида энг кўп ўқилган мақолалар мамлакатимизда нашр этиладиган даврий матбуот саҳифаларида чоп этилишига қаратмоқчимиз...

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил  февраль ойидаги тавсиясига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi — Экономический вестник Узбекистана» ахборот-таҳлилий журналининг 2-сони Ўзбекистон энергетика соҳасига бағишлаб чоп этилишини ҳисобга олибни, Жамиятнинг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш йўналишида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган мақола —  техника фанлари номзоди Эсо Садуллаев томонидан тақдим этилган «ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари» номли мақоласи тақдим этган эди. Журнал таҳририяти энергетика соҳасининг бошқа тармоқлари қаторида мазкур мақолани чоп этди ва сотувга чиқарди.

 Журналнинг Ўзбекистон энергетика соҳасига бағишланган махсус сонидан кичик иқтисоблар таҳририятининг расмий веб-сайтида эълон қилинди:

   Батафсил: https://evu.uz/uz/

   Подробно: https://evu.uz/

 

 

   Хулоса ўрнида бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, энергетика соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани билан бир қаторда аҳоли вакилларига, хусусан истеъмолчиларга халқ тилида тушунтириб берилиши лозим бўлган кўпгина жиҳатлар бор. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати журнал саҳифаларида ёритиладиган материаллар ўқувчилар учун техник-муҳандислик йўналишидаги таҳлилий мақола — бажарилган ишлар ҳисоботи ёки истиқболдаги режаларга нисбатан долзарброқ эканлигини ҳисобга олиб, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш бир-бирига чамбарчас боғлиқ ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли жараён эканлиги урғу берди.

 

 

   O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi — Экономический вестник Узбекистана» ахборот-таҳлилий журналининг Ўзбекистон энергетика соҳасига бағишлаб нашр этилган махсус сони Сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз...

  

 Улуғбек Урунов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>