«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига 1 нафар Aтроф-муҳит муҳофазаси бўйича мутахассис-эколог ишга таклиф этилади.
Aтроф-муҳит муҳандиси (эколог) қуйидагиларни билиши лозим:
- Экологик қонунчилик: экологик меъёрлар ва қоидалар тизимлари;
- Корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаси ва унинг ривожланиш истиқболлари;
- Корхонанинг технологик жараёнлари ва ишлаб чиқариш усуллари;
- Олдиндан режалаштирилган, лойиҳалаштириш ва лойиҳалаш материалларини экологик экспертизадан ўтказиш тартиби.
- Aмалдаги экологик қонунчилик, лойиҳада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмалар, стандартлар ва меъёрларга риоя қилинишини назорат этиш, ишлаб чиқариш омилларининг ишчилар ҳаёти ва соғлиғига зарарли таъсирини камайтиришга ёрдам беради;
- Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
- Aтроф муҳитга таъсирни баҳолаш, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқариш, мавжуд объектларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш лойиҳалари, шунингдек, яратилаётган янги технологиялар ва ускуналарни жорий этиш чораларини ишлаб чиқишда қатнашади.
Корхона жойлашган ҳудудда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига ва атроф-муҳитнинг ҳолатига риоя қилади.
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
● Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
● Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
● Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Батафсил маълумотлар учун: +998 71-236-6851.
Резюмелар фақат электрон шаклда электрон почта орқали қабул қилинади: kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz
Мурожаатлар эълон қилинган талабларга мос равишда бўлиши ҳамда мутахассислар айнан қайси лавозимга ўз номзодини кўрсатаётгани электрон мурожаат таркибида бўлиши талаб этилади.
Қўшимча маълумот: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электрон манзиллари
Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/
Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари: http://uzbekistonmet.uz/uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати