ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ТИЛ — МИЛЛАТНИНГ БИРЛИК БЕЛГИСИ
  • 11.08.2020
  • 680

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида Республика танловини эълон қилади. 

   Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @Til_tanlovBot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.

   Батафсил: https://mininnovation.uz/uz/

   Тил — миллатнинг бирлигини таъминласа, адабиёт борлигини белгилаб беради. Азиз энергетика соҳаси ходимлари! Ҳар биримизнинг юрагимизда муқаддас Ватанимизга эҳтиром ва шу тупроқ эгаларига чексиз ҳурмат яшайди. Мана шундай кечинмаларга йўғрилган битиклар ила мазкур танловда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

 

 

Ориф ТЎХТАШЕВ,

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти

бошқарув раисининг маслаҳатчиси 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>