Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАНМОҚДА
  • 29.07.2020
  • 687

   ⚡️ Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 21–24 июль кунлари энерготизимдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида республикамиз истеъмолчиларига ўртача ҳисобда 0,8–1,0 фоиз миқдорда чекловлар киритилган эди.

   ✍️ Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   ⏩   БУНГА АСОСАН  2 ТА ОМИЛ ТАЪСИР КЎРСАТДИ:

 

   ❗️ 1) Ўзбекистон гидроэлектростанцияларида режага нисбатан кунлик 6–7 млн. кВт•соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10–12 млн. кВт•соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   ❗️2) Минтақада юзага келган сув танқислиги оқибатида Тожикистондан импорт амалиёти суткалик ўртача 12,0 млн.кВт•соатдан 0,3 млн кВт•соатгача камайди: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

 

   ✅  КЎРИЛГАН ЧОРАЛАР:

 

   ⚡️ Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб,  ўртача ҳисобда 0,8–1,0 фоиз миқдордаги энергия танқислигини бартараф этиш мақсадида кўзда тутилган миқдордан 10–12 % кўп табиий газ етказиб бериш ҳисобига иссиқлик электр станцияларида режага нисбатан 8 млн. кВт•соат ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25–30 млн. кВт•соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   ⚡️ Жорий йилнинг 25–26 июль кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   ⚡️ 27 июль куни соат 01:35 вақти билан 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми 80 МВт, сўнгра  200 МВтга оширилди.

   ✍️ Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   ‼️ РАСМИЙ БАЁНОТ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАНҚИСЛИГИ МАВЖУД ЭМАС

 

   ✔️ Ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб шуни маълум қиладики, айни пайтда 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳамда 110 кВли Дашовуз–Шовот ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан Ўзбекистонга 400–430 МВт  қувват етказиб берилмоқда.

   ✔️ Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорига нисбатан, эътибор беринг,  4.0–4.5 % ни ташкил этади. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг асосий қисми мамлакатимизда мавжуд иссиқлик электр ҳамда гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

Қўшимча манба: kun.uz

>