Янгиликлар
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲИСОБОТИ
  • 10.07.2020
  • 1165

   Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тақсимловчи ҳудудий корхоналарга транспортировка қилиш, электр энергияси умумтизимида барқарорликни таъминлаш, шу билан бирга, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади. Шунингдек, энергетика соҳасида стратегик аҳамиятга эга мазкур корхона юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатиш, аниқроғи бир қатор қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш амалиётлари билан ҳам шуғулланади.

 

 

  Аввалроқ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи сурхондарёлик ишчи-ходимлар фаолияти билан таништириб ўтган эдик: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  Шунингдек, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақа натижалари элон қилинган эди:

  http://uzbekistonmet.uz/uz/

  Бундан ташқари, Сурхондаё вилоятида амалга ошириладиган янги инвестицион лойиҳаларнинг ҳуқуқий асослари ва дастлабки лойиҳалаш ишлари хусусида маълумотлар тақдим этган эдик:

  http://uzbekistonmet.uz/uz/

  Бугун эса, 2020 йил июнь ойининг биринчи декадаси якунларига кўра, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти томонидан белгилаб берилган инвестиция режасига киритилган лойиҳалар юзасидан олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтишни жоиз билдик.

 

 

  I. «500 кВли Сурхон-Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр узатиш тармоғини қуриш» лойиҳаси бўйича:

500 кВ кучланишли «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш тармоғини қуриш бўйича имзоланган шартномага асосан «Энерготармоқлойиҳа» АЖ корхонаси томонидан 45 км узунликдаги линия бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Қурилиш ишлари пудратчи «Электртармоққурилиш» АЖ, «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖнинг 6-сонли қурилиш бригадаси, «Электрқишлоққурилиш» АЖнинг 6-сонли қурилиш бригадаси ҳамда «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ корхоналари томонидан бажарилмоқда.

Қурилиш давомида жами 127 дона пикетдан шу кунгача:

· 127 та пикетда фундаментлар ўрнатилди;
· 127 та пикетда таянч устунлари ўрнатилди.

Қурилишда:

· пудратчи «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг Самарқанд участкасида (А.Эргашев раҳбарлигида) 24 нафар ходими ҳамда 6 та махсус автотранспорт ва механизмлар ишламоқда;
· пудратчи «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг 5-сонли участкаси (Ш.Маҳмудов етакчилигида) 18 нафар ходим 5 та махсус автотранспорт ва механизмлар ёрдамида ўз ишчи режаларига мувофиқ амалиётларни бажаришмоқда;
· пудратчи «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг 2-сонли участкаси (Б.Муҳаммадиев бошчилигида) 26 нафар ходим 6 та махсус автотранспорт ва механизмлар ёрдамида ишламоқда;
· пудратчи «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» акциядорлик жамияти 6-сонли бригадасининг 30 нафар ходимлари 6 махсус автотранспорт ва механизмлар иштирокида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришмоқда;
· пудратчи «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» акциядорлик жамиятининг 6-сонли бригадаси томонидан ПК 117 да У2к+5 опорасининг 3-таянчига 350 дона башмаклари ўрнатилди;
· пудратчи «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг Самарқанд участкаси (А.Эргашев) томонидан ПК 104 дан ПК 105 оралиғида сим тортиш ишлари бажарилди, ПК 105–117 гача 1 фазада сим тортиш ишлари бажарилди.
· пудратчи» «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг 5-сонли участкаси (Ш.Маҳмудов) ПК 91 дан ПК 98 гача сим ва трос тортиш ишлари бажарилди, изолятор ва распорка қўйиш ишлари бажарилмоқда;
· пудратчи «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятининг 2-сонли участкаси (Б.Муҳаммадиев) ПК1 20 дона Ф5УСУ(250) фундаментларини гидроизоляция қилиниб ўрнатилди, ПК1да У2к+12М металл конструкцияли таянч устунини йиғиш ишлари бажарилмоқда.

 

 

«СУРХОН-500» ПОДСТАНЦИЯСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА:

· пудратчи «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ корхонасининг 14 нафар ишчи-ходимлари 6 дона автотранспорт ва механизмлар (2 та булдозер, 2 та эксковатор, 2 та самосвал) ёрдамида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришмоқда;
· «Сурхон-500» подстанцияси ОРУ-500 кенгайтириш лойиҳаси бўйича «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ корхонаси билан шартнома асосида иш олиб борилмоқда;
· ОРУ-500 да 48 дона Ф5-2 ва 56 дона Ф5-4 фундаментлари олиб келиниб, шундан ҳозирда 104 донаси ўрнатилди, шунингдек 3 комплект шинали портал олиб келиниб, ўрнатишга тайёрланмоқда.

 

 

II. 220 кВли «Денов» подстанциясини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича:

· 220 кВли «Денов» подстанциясини модернизацияси бўйича бош лойиҳачи «Энерготармоқлойиҳа» АЖ сублойиҳачи «Энергоинжиниринг» АЖ билан шартнома тузилиб, лойиҳа-смета ишларини тайёрлаш бошланди;
· Бош пудратчи «4-сонли монтаж бошқармаси» корхонаси билан шартнома тузилиб, АТ-2 40,0 МВА трансформатори алмаштирилиб, ўрнида 63,0 МВА трансформатори ўрнатилди;
· Ҳозирги кунда АТ-1 20,0 МВА трансформаторини алмаштириш учун 63,0 МВА трансформатори барча элементлари ўрнатилди ва ўрнатишга тайёр ҳолга келтирилди;
· «O‘zenorgoinjiniring» AJ корхонасидан олинган лойиҳаси бўйича 220 кВли «Денов» подстанцияси ҳудудини девор билан ўраш ишлари бошланди. Девор қурилишида пудрачи «4-сонли монтаж бошқармаси» корхонасининг 16 нафар ишчи-ходимлари иштирок этмоқда. Шу кунгача подстанция атрофидаги деворнинг 200 метр масофада фундамент қуйиш ишлари бажарилди, шундан 100 метр масофада 3500 дона шлакоблокдан девор терилиб, шунинг 60,0 квадрат метр қисми қумсувоқ (штукатурка) қилинди.

 III. 500 кВли «Л-507 Регар-Ғузор» электр тармоғи қурилиши бўйича:

• «Л-507» ҳаво линиясини қайта тиклаш учун ҳозирги кунда Сурхондарё «Гипрозем» корхонаси билан шартнома тузилиб, ер ажратиш масаласида туман ҳокимликларининг ер ажратиш комиссиялари билан бирга иш олиб борилмоқда;
• Ҳозирги кунда туман ҳокимлигининг ер ажратиш комиссияси томонидан тегишли қарорлари чиқарилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарор лойиҳаси тегишли тартибда тасдиқлаш учун киритилган.

 Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Сурхондарёда амалга оширилаётган ишлар иш жараёнида олинган суратларда акс этган бўлиб, бажарилаётган ишларнинг замирида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини орттиришга хизмат қилишдек мақсад мужассам.

Тўра Намозов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори;

 Ҳакимали Ҳамзаев, «Сурхондарё МЭТ» филиали

Капитал қурилиш бўлими бошлиғи;

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>