Янгиликлар
«ЎЗБЕКИCТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА «ENERGINET» (ДАНИЯ) КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ОНЛАЙН ВЕБИНАР ЎТКАЗИЛДИ
  • 02.07.2020
  • 640

  Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларини қуриш, модернизация дастурига асосан эски, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш каби бир нечта инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

  Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

 

  Бундай йирик лойиҳалар ичида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш — «яшил энергия» тармоғини ривожлантиришга қаратилган инвестиция дастурлари ҳам мавжуд бўлиб, халқаро ҳамкорлик амалиётлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳнамолигида амалга оширилмоқда.

  Мавзуга оид таҳлилий мақола: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

 

  Жумладан, Осиё тараққиёт банки,  Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тарақиёт банки ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилди ва оширилмоқда.

 

 

  Кеча, 2020 йил 1 июль куни соат 17:00да Жаҳон банки кўмагида «ENERGINET» (Дания) компанияси томонидан «Қайта тикланувчи энергия манбаларининг интеграцияси — барқарорликни қандай сақлаш лозим?» мавзусида онлайн Вебинар ўтказилади. Унда Жамият бошқарув раиси, бошқарув раисининг ўринбосарлари, Миллий диспетчерлик маркази, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси, Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси ҳамда Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

 

 

  Онлайн мулоқотда даниялик ҳамкорлар томонидан тақдимот ўтказилди.  Вебинар ҳамкорлик доирасидаги амалиётлар юзасидан савол-жавоблар, ўзаро келишувлар билан якунланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>