Янгиликлар
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: 45 КИЛОМЕТР УЗУНЛИКДАГИ 500 КВ КУЧЛАНИШЛИ ҲАВО ТАРМОҒИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНДИ
  • 01.07.2020
  • 814

   Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида айни пайтда юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан олдин «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан амалга оширилган айрим йўналишдаги фаолиятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик. Масалан,

   Филиал тасарруфидаги подстанцияларда ободонлаштириш ишлари: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Шунингдек, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақа натижалари: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари томонидан техник-муҳандислик ишлари ҳам режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Масалан, филиал раҳбари тасдиқлаган режага асосан Тармоқ хизмати ходимлари томонидан 2020 йил июнь ойида умумий узунлиги 101,45 км (292÷609-рақамли таянч устунлари оралиғи) 500 кВ кучланишли Л-519 ҳаво электр узатиш тармоғининг 45 километри мукаммал таъмирланди. Аниқроғи, ҳаво линиясининг 364÷460-рақамли таянч устунлари оралиғи — 30 км, 568÷609-рақамли таянчлар оралиғи — 15 км узунликдаги электр тармоқлари таъмирланди.

   Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Тармоқ хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган ушбу амалиёт ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади:

   1. Таянч устунлари ва электр узатиш сим-арқонларини юкоридан туриб кўриб чиқиш (бу амалиёт ердан туриб оддий кўз билан қараганда ёки яқинлаштирувчи асбоб-ускуналар билан синчков кузатганда кўринмайдиган камчиликларни бартараф этиш учун амалга оширилади) – 104 та юқори кучланишли таянч устуни;

   2.Таянч устунларнинг таг-асосини таъмирлаб, қайта кўмиш – 8 та юқори кучланишли таянч устуни;

   3.Таянчлар рақами ва диспетчерлик номларини янгилаш – 140 таянч устунида;

   4.Таянч торткиларидаги тортиш кучини текшириш – 32 таянч устунида;

   5.Ерлагичини таъмирлаш-тиклаш – 5 таянч устунида;

   6.Таянч конструкцияларига етишмаётган тиргакларни ўрнатиш – 123 дона.

   Шу ўринда бир нарсани алоҳида айтиб ўтиш лозимки, бир неча километр масофаларга чўзилган юқори кучланишли ҳаво линияларига аҳоли томонидан халқ мулки сифатида қаралиши лозим. Юқори кучланишли таянч устунларига зарар етказиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан инсонлар, табиат зарар кўришидан ташқари етказилган зарар иқтисодий зиён ҳам келтиради.

   Бир сўз билан айтганда, сурхондарёлик энергетиклар томонидан амалга оширилаётган амалиётлар иш жараёнида олинган суратларда акс этган бўлиб, бажарилаётган ишларнинг замирида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини орттиришга хизмат қилишдек мақсад мужассам.

 

Илья Сергеевич Шавилов,

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг Тармоқ хизмати бошлиғи

>