Янгиликлар
Алмати 5–7 июнь: Марказий Осиёда энергетика сектори учун киберхавфсизлик ва рақамлаштиришни такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
  • 07.06.2023
  • 182

Айни дақиқаларда Қозоғистон Республикасининг Алмати (Олма-Ота) шаҳрида ўз ишини 5 июнь куни бошлаган “Марказий Осиёда энергетика сектори учун киберхавфсизлик ва рақамлаштиришни такомиллаштириш” номли ўқув семинари ўз ишини якунламоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков ҳамда Ахборот ва киберхавфсизлик бўлими мутахассислари иштирок этишмоқда.

АҚШнинг Энергетика ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур семинарда Акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам ўз тақдимотлар ва таклифлари билан иштирок этиб, семинар якунига кўра махсус сертификат соҳиби бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёда энергетика сектори учун киберхавфсизлик ва рақамлаштиришни такомиллаштириш масалаларига бағишланган ўқув дастури USAID — АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>