Янгиликлар
«СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ЖОРИЙ ВА МАВСУМИЙ ТАЪМИР, ҚЎШМА КОРХОНА ЗАВОДИ ТАЪМИНОТИ, ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМ ВА ИШОНЧЛИ ИШЛАШИ
  • 18.06.2020
  • 968

   Филиалнинг асосий вазифалари

   Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПК-4249- сонли қарори, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Устави асосида «Ўзбекистон МЭТ» АЖга қарашли «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ташкил этилди. Корхона ана шу мақомга эга бўлгандан кейин вилоятдаги электр энергияси истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш масъулияти янада ошди.

   Салкам 100 кишидан иборат жамоа ўзларининг Низомларида, раҳбарий ҳужжатларида белгилаб қўйилган вазифаларни мамлакатимиз миқёсида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари даражасига етказишни ўзларининг олдига мақсад қилиб қўйган.

   «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибида 2 та юқори кучланишли подстанциялр мавжуд бўлиб, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» ва «Тошкент магистрал электр тармоқлари»дан электр энергиясини қабул қилиб олади ҳамда «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ орқали истеъмолчиларга етказиб беради.

 

 

   Бир қарашда оддий, аммо ўзига яраша машаққатли бўлган вазифаларни бажаришда ўз ишини пухта биладиган, энергетика тизимида катта тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари ётади. Бугунги кунда корхонада 30 дан ортиқ олий маълумотли энергетика муҳандислари,
40 га яқин ўрта махсус маълумотли мутахассислар
фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Подстанциялардаги муаммолар ва уларнинг ечимлари

   Филиалнинг «Гўзал», «Феруз» подстанциялари ташкил этилганлигига қарийб 50 йил тўлмоқда. Бу даврда подстанцияларга ўрнатилган қурилмалар анча эскириб, фойдаланиш муддати, яъни ўзларининг вазифаларини тўла-тўкис амалга ошириш имкониятига эга эмаслиги, биноларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти бизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун барча эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминлаб, зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

   

Мамлакатимизда короновирусга қарши карантин даврида унинг қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда зиммамизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда узилишлар бўлмаслик чоралари кўрилмоқда. Жорий йил учун режалаштирилган мукаммал ва жорий таъмирлар ўз вақтида бажарилишига эришилмоқда. Подстанциялардаги универсал қурилиш таянчлари (УСО) йиллар давомида Сирдарё вилояти ер шароитлари шўрхок бўлганлиги туфайли емирилиб, 500 таси яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳозирда жамоамиз ана шу таянчларнинг емирилган қисмларини янгидан, каркасли бетон усулида таъмирлади.

   Шунингдек, «Гўзал» подстанциясининг «Л-Пахтакор» мойли ўчиргичи мукаммал таъмирланди. Подстанциянинг маъмурий биноси — Тезкор бошқарув пульти биноси яроқсиз ҳолга келиб, ёмғирли-қорли кунларда сув ўтиб, қурилмаларга жиддий шикаст етказаётган эди. Бу масаланинг ҳам ечими топилиб, эски ёпилган том тўлиқ кўчирилиб, замонавий профилли туника билан ёпилди. Подстанция худудидаги биноларнинг 1800 кв.метр қисмини ёпишга эришилди.

 

   «Феруз» подстанциясида 20 йилдан ортиқроқ хизмат қилган кучланиш қўшувчи 10 кВли трансформатор (ВДТ) навбатдан ташқари таъмирланиб, ишга туширилди. Мазкур таъмирлаш ишидан кейин истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш таъминланди.

«Wangda Da Rolling Steel» заводи лойиҳаси

   2019 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 41-сонли йиғилиш баённомасига асосан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ташкил этилаётган темир конструкциялар ишлаб чиқариш ва темир маҳсулотларига ишлов беришга ихтисослашган «Wangda Da Rolling Steel» МЧЖ қўшма корхонасига қарашли заводни электр энергияси билан таъминлаш вазифаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ зиммасига юклатилган. Заводни электр энергияси билан таъминлаш учун «Ўзбекистон МЭТ» АЖ 220/35/6 кВли подстанция барпо этиб, 220 кВли очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ) қурилишини амалга оширмоқда. Бугунда подстанция қурилиши бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 
·       Подстанциянинг Тезкор бошқарув пульти (ОПУ) биносининг том қисмига темир ферма конструкциялар ўрнатилди ҳамда ёпиш ҳолатигача кўтарилиб, сувоқ ишлари якунига етказилди;
·       1 дона 40 МВА трансформатор, 8 дона 220 кВли ажратгичлар, 220 кВли 2 дона элегазли ўчиргичлар;
·       31 метр қурилмаларни ўзаро боғловчи сим арқонлар (ощиновка);
·       2 комплект ортиқча юкламани чегараловчи, контур ерлагичлар (заземление);
·       2 комплект кучланиш трансформатори (Т/Н),
·       2 комплект 220 кВли алоқа конденсатори,
·       4 дона юқори частотали тўсқичлар (ВЧ заградитель);
·       Иккинчи 40 МВА трансформатор ўрнатиш учун фундаментлар ўрнатилди.

 

 

   Мазкур трансформатор бугунги кунда «Энерготаъмир» АЖ корхонасида таъмирдан чиқиш арафасида.

   Бундан ташқари, 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасининг ўзаро боғловчи сим арқонлар учун портал конструкциялар ва фундаментлар етказиб келинди ва белгиланган жойларга ўрнатилмоқда.

Фойдаланиш муддати узайтирилиб, эстетик қиёфаси янгиланади

   Ҳаво тармоқларининг темир таянчлари иш фаолиятини узайтириш, емирилишларнинг олдини олиш мақсадида жорий ойда бажариш режалаштирилган бўяш ишлари «Ҳаво тармоқлари» хизмати ходимлари томонидан якунлаш арафасида турибди. Бундан ташқари, 500 кВли «Л-510» ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

   220-500 кВли электр тармоқларнинг бўялиши лозим бўлган жами 94 дона темир таянчларидан 220 кВли «Л-20-Г-1», «Л-20-Г-2», ҳаво тармоғининг 18 дона темир таянчларининг қуйи қисмлари, «Л-20-Д» ҳаво тармоғининг 12 дона темир таянчлари тўлиқ, «Л-20-Зарбдор» ҳаво тармоғининг 17 дона темир таянчлари тўлиқ ҳамда 500 кВли Л- 510 ҳаво тармоғининг жами 9 дона темир таянчлари тўлиқ, Л-521 ҳаво тармоғининг 7 дона таянчларида рухсат этилган масофагача бўлган қисмларда бўёқ ишлари амалга оширилди ва бўяш ишлари давом этмоқда.

Юқорида қайд этилган темир таянчлар ўрнатилган қарийб 6 гектар ер майдони ёввойи дов-дарахтлар ва бегона ўтлардан тозаланиб, текисланди.

    Бир сўз билан айтганда, юқори кучланишли ҳаво тармоқларининг таянч устунларидан фойдаланиш муддати узайтирилиб, электр тармоқларининг шаҳар ва қишлоқларимиз фонидаги эстетик қиёфаси янгиланди.

 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг 2020 йил 28 май санасидаги ХБ-103-сонли кўрсатмаси — Ёз мавсумида электр қурилмаларининг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича топшириғи «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>