Янгиликлар
ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШ БОШҚАРМАСИ: НОМЗОДЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛАЁТГАНИ ЙЎҚ
  • 27.05.2020
  • 872

  Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бир нечта бўш иш ўринларига мутахассисларни ишга таклиф этиш бўйича эълон берган эди. Эълонлар Жамиятнинг uzbekistonmet.uz/uz веб-сайтидан ташқари Очиқ маълумотлар порталининг data.gov.uz/uz, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси  ish.mehnat.uz ҳамда «Халқ сўзи» газетаси саҳифаларида нашр этилган эди:

  Батафсил:  uzbekistonmet.uz/uz/

  Batafsil:       uzbekistonmet.uz/oz/

  Подробно:   uzbekistonmet.uz/ru/

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ички аудит хизматига мутахассисларни танлов асосида таклиф этгани ҳам шулар жумласидан:

  Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/ 

  Batafsil:     uzbekistonmet.uz/oz/

  Подробно: uzbekistonmet.uz/ru/

  Бундан ташқари, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда ҳам ишга таклиф эълонлари кўпсонли интернет фойдаланувчилар томонидан ўқилди.

  Батафсил: t.me/uzmetaxborotxizmati/

  Batafsil:      t.me/uzmetaxborotxizmati/ 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали ишга киришни истаган номзодлардан келиб тушган 70 зиёд таржимаи ҳоллар (резюмелар) Ходимлар билан ишлаш бошқармаси томонидан мутахассислик бўйича сараланиб, тегишли бошқарма, бўлим ва хизматларга йўналтирилди.

 

 

  Мисол учун, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича номзодлар резюмеси Юридик бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилиб, номзодларга қўйилган талабларга жавоб берувчи таклиф эгалари билан телефон орқали суҳбатга тортилмоқда. Телефон орқали мулоқот давомида номзоднинг ўз таржимаи ҳолида кўрсатган маълумотлари ҳаққонийлиги, номзоднинг мутахассис сифатидаги билим-тажрибаси, таржимаи ҳол тўлдирилганига қараб саводхонлик даражаси, мутахассис сифатида мулоқотдаги лаёқати имкон қадар масофадан туриб ўрганилмоқда. Улар ичидан сараланган номзодлар бевосита суҳбатга чақирилмоқда. Худди шу саралаш жараёни бошқа йўналишларда ҳам мазкур соҳанинг етук мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда. Пандемия карантини тартиб-қоидалари ҳисобга олиниб, номзодларни бир жойга тўплаб, якка ёки гуруҳли тартибдаги суҳбатлар ўтказиш каби амалиётлар вақтинча тўхтатилган. Аммо, шунга қарамай, бирорта мурожаат эгаси мутахассислар эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

 

 

  Бир сўз билан айтганда, барча ўрганиш-саралаш босқичидан ўтган номзодлар бўш иш ўринларига қабул қилинмоқда. Мутахассислар меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномаси билан таништирилмоқда.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати uzbekistonmet.uz веб-сайти ҳамда t.me/uzmetaxborotxizmati телеграм каналининг навбатдаги эълонларини кузатиб боришингизни тавсия этади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>