ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Самарқанд вилоятида тадбиркор 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади
  • 04.01.2023
  • 199

Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган “МАРОҚАНД СИФАТ ТЕКСТИЛ” МЧЖга қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сехда фойдаланилган электр энергияси сунъий равишда пасайтирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб килиб келинаётганлиги аниқланди.

Хусусан, истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси миқдорини ҳисоботларда сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатилганлиги натижада тизимга 2,3 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Ҳудудлар бўйлаб назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6888

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>