ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Янгийўл туманидаги АГТКШ табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
  • 04.01.2023
  • 224

Янгийўл туманидаги АГТКШ табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ (Ички ишлар ва Прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда) томонидан ўтказилган назорат тадбирида Тошкент вилоятида жойлашган АГТКШ табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, 3 янваьр куни соат 21:00лар атрофида Янгийўл туманида жойлашган “Ҳамкор газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунаси кўздан кечирилганда, ускунага ташқи таъсир кўрсатилганлиги, яъни шохобча фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ускуна ишламаётганлиги (кўрсаткичлари “0” ҳолатда эканлиги) аниқланди ҳамда табиий газ етказиб бериш тўхтатилиб, газ ҳисоблагич экспертизадан ўтказиш учун ечиб олинди.

Шунингдек, шохобчанинг электр таъминоти ҳолати ўрганилди. Хусусан, электр ҳисоблагич маълумотларини маълумотлар базаси билан солиштирилганда ноябрь ойидан буён алоқа мавжуд эмаслиги аниқланди ва ҳисоблагич экспертизага юборилди.

Шу билан бирга, ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан АГТКШга ва “Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳудудлар бўйлаб назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6885?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>