ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Янгийўлда 1,4 млрд сўмлик электрни ўғирлаб ишлатган тадбиркор фош этилди»
  • 29.12.2022
  • 175

Тошкент вилояти Янгийўл туманида электр энергиясига ноқонуний уланиб, катта миқдордаги электрни талон-торож қилганлик ҳолати аниқланди.

 

Мазкур ҳолат «Ўзэнергоинспекция» ва ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирида тумандаги «Spring Kolours Industriy» МЧЖга қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона билан содир бўлгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

 

Натижада 2,1 млн кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 млрд сўм қайта ҳисоб амалга оширилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан эса белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Манба: https://xabar.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>