ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz: Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖ 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
  • 09.12.2022
  • 331

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабр кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилди.

Ўрганиш давомида Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводи газ таъминоти ташкилоти томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни газ тармоғидан ажратилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа ноқонуний уланиб табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Корхона томонидан ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 118 минг куб метрни ташкил этади.

 

Ушбу ҳажмдаги табиий газ 5 000га яқин ҳовли хонадоннинг куз-қиш мавсумида 1 (бир) кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/2340

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>