Бугун бутун дунё «яшил» энергетикага ўтишга интилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида юртимиз шароитида «яшил» энергетиканинг қандай турларидан фойдаланиш самаралироқ экани ҳақида айтиб ўтди.
«Энергетика вазирлиги халқаро экспертлар билан бирга ҳам шамол энергетикасини, ҳам қуёш энергетикасини чуқур ўрганиб чиққан. Ўзбекистоннинг қуёш ва шамол атласи ишлаб чиқилган.
Қуёш орқали қанча электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин бўлса, шамол орқали ҳам худди шунча электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин.
Шамолнинг афзал томони — фақат кундуз куни эмас, 24 соат энергия ишлаб чиқаради. Қуёшнинг афзал томони эса шамол энергиясига нисбатан арзонроқ. Умуман олганда иккаласининг бир йиллик ишлаб чиқариш ҳажми деярли тенг. Нарх жиҳатдан қуёш энергияси сал арзонроқ», — деди Шерзод Хўжаев.
Манба: Батафсил — https://daryo.uz/k/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати