Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш ва электр энергиясини барқарор етказиб беришни назорат қилиш мақсадида Бошқарув раиси, ўринбосарлар ҳамда марказий аппарат бошқарма бошлиқлари раҳбарлигида туну кун навбатчилик ташкил қилинган.
Бугун соат тунги 2:30 да Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Вазиятларни мониторинг қилиш Марказида бўлиб навбатчилик фаолияти билан яқиндан танишди.
Танишув давомида вазир Жамият томонидан навбатчилик пайтида Республика бўйлаб истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш ҳолати ҳамда авариявий ҳодисаларни тезкор бартараф этиш юзасидан маълумот олиб, зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
Расмий каналларимиз
Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | Twitter
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати