Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Оққўрғонда 3 кундирки узилишлар бор. Уйимиз “свет-газ”да исийди. “Свет” бўлмаса, газни ўчирамиз...»
  • 30.11.2022
  • 249

Мурожаат эгаси: Эсанбаев Зиёвуддин Бакирович, Тошкент вилояти

Электрон почта: bakirovmustafo622@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Менинг мурожаатим электр тармоқларида узилишлар ҳақида. Мен Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида истиқомат қиламан. Бизнинг қишлоқда 3 кундирки электр таъминотида узилишлар бор. Ҳатто 4 соатгача бўлиб турибди. Сабабини ҳеч ким тушунтирмаяпти.Уйимизда қари, 80 ёшдан ошган онам бор. Уйимиз “свет-газ”да исийди. “Свет” бўлмаса, газни ўчирамиз. Илтимос, шуни тўғирлаб берсаларинг. Раҳмат олдиндан.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Зиёвуддин Бакирович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/15700   

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истикбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
Иш графиги:
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Маълумот ўрнида:

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>