Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мана, қиш мавсуми келди, уйлардаги иситиш мосламасини ишлатиш учун электр токи йўқ!»
  • 21.11.2022
  • 268

Мурожаат эгаси: Имомов Элдоржон Илёржон ўғли, Фарғона вилояти

Электрон почта: inomoveldorjon@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Бизнинг Фурқат туманида электр тармоқлари корхонасининг алоқа рақамига умуман тушиб бўлмайди ва бизнинг туманимизда жудаям кўп электр таъминоти ўчмоқда. Мана, қиш мавсуми келди, уйларда иситиш мосламасиз инсонлар қийналади. Иситиш мосламасини ишлатиш учун электр токи йўқ. Шунинг учун сизлардан илтимос қилиб қолардим, шу мурожатини инобатга олиб чора кўришингизни.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Элдоржон Илёржон ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/15164  

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истикбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Маълумот ўрнида:

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Элдоржон Илёржон ўғли, электр энергияси ёритиш жиҳозлари ва электр ускуналари учун ишлаб чиқарилади. Қиш-куз мавсумида уйларда (хонадонларни) марказлашган ёки индивидуал тарзда иситиш тизими бўлиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда иситиш тизими учун сарфланган электр энергияси электр тармоғи ва тугунларига (трансформаторларга) ортиқча юклама тушишига сабаб бўлиб, турли носозликлар содир бўлиш эҳтимоли юқори.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>