Бўш иш ўринлари
“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали қуйидаги бўш иш ўринлари бўйича ишга таклиф қилади:
  • 21.11.2022
  • 359

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали Ўта юқори кучланишдан ҳимоялаш ва изоляциялаш гуруҳига электр монтёри

Талаблар: Олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 3 йиллик самарали стажига эга бўлиши; Камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши; Энергетика қонун-қоидалари бўйича саводхон бўлиши (электр қурилмаларини тузилиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини) билиши лозим.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали Реле ҳимояси ва автоматика хизмати “Келес” гуруҳига муҳандис

Талаблар: Олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 3 йиллик самарали стажига эга бўлиши; Камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши; Энергетика қонун-қоидалари, лавозимга мувофиқ амалдаги қоидалар бўйича тайёр бўлиши, компьютер дастурларини     билиши (асосан Microsoft office дастурлари) лозим.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали “Келес” подстанцияси электр чилангари (2 та бўш иш ўрни)

Талаблар: Ўрта-махсус, олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 3 йиллик самарали стажига эга бўлиши; Камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини билиши; Энергетика қонун-қоидалари бўйича саводхон бўлиши (электр қурилмаларини тузилиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини) билиши лозим.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали “Озодлик” подстанцияси электромонтёри

Талаблар: Олий маълумотли; Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали стажига эга бўлиши; Камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши; Энергетика қонун-қоидалари бўйича саводхон бўлиши (электр қурилмаларини тузилиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини) билиши лозим.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали Механизация ва автотранспорт гуруҳи ҳайдовчиси

Талаблар: Ўрта, ўрта-махсус маълумотли; Камида 2 йил автомобилларни бошқариш бўйича фаолият юритган бўлиши; Камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини билиши; Ҳайдовчилик бўйича синф даражаларига эга бўлиши.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали “Учқун” спорт мажмуаси Ўрта тоифали мураббий

Талаблар: Олий маълумотли; Мураббийлик соҳасида 3 йиллик самарали стажига эга бўлиши; Камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши; Мураббийлик бўйича сертификатга эга бўлиши лозим.

Бўш иш ўрни: “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали Хўжалик хизмат кўрсатиш гуруҳига 0,5 ставка сантехник

Талаблар: Ўрта-махсус маълумотли; Камида 2 йил сантехника йўналишида фаолият юритган бўлиши; Тармоққа уланиш учун сантехник ечимлар таҳлилини билиш; Камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши; Ўзбек ва рус тилларини билиши; Ўз ишини мукаммал даражада билиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 2-мавзе.

Мурожаат учун телефон рақами: +998 55 503-10-17 (Ходимлар бўлими).

E-mail: nigoh81@mail.ru

Электрон почта: Toshkentshaharmet@uzbekistonmet.uz

 

‖ Веб-саҳифа https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Odnoklassniki https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

 

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>