Янгиликлар
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
  • 01.04.2020
  • 728

  Бугунги кунда «COVID–19» (коронавирус) юқумли касаллигининг олдини олиш борасида Республикамизда, хусусан пойтахтимизда ҳам профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда, карантин режимлари кучайтирилмоқда.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли «Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ташкилот ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг буйруғига асосан Жамиятнинг марказий бошқарув аппарати ҳамда барча ҳудудий ташкилотларида тегишли тартиблар жорий этилди.

  Мисол учун, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам «COVID–19» (коронавирус) юқумли касаллиги профилактикаси ва унинг тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус ишчи комиссия тузилиб, тегишли топшириқлар бажариб келинмоқда.

  Албатта, ушбу тадбирлар филиал ишчи-ходимларнинг соғлигини сақлаш, истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга қаратилган бўлиб, ишчи комиссияга филиал директори А.Ғ.Расулов бошчилик қилмоқда. Комиссия аъзолари иштирокида филиал тасарруфидаги барча подстанциялар, «Учқун» спорт-соғломлаштириш маскани, маъмурий бинолар ҳамда автогаражда профилактика дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

  Ўзингизга маълумки, мамлакатимизда эълон қилинган юқумли касаллик даврида оммавий тадбирлар бекор қилиниб, барча хизмат кўрсатиш шахобчалари ёпилди, автотранспорт қатновларига чекловлар эълон қилинди ва аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия этилмоқда. Бундай пайтларда электр энергияси таъминотида узлуксиз равишда амалга оширилиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳисобланади. Шу жиҳатдан энергетикларнинг барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда асосий иш фаолияти билан шуғулланишлари ўта муҳим вазифага айланган.

  Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, эрта тонгдан Жамият тасарруфидаги барча автотранспортлар каби асосан Тошкент шаҳри ва унинг чегарадош ҳудудларига хизмат кўрсатадиган мазкур филиал автотранспортлари ҳам ҳудудий санитария-эпидемиология марказлари мутахассислари томонидан дезинфекция қилиниб, сўнг хизмат йўналишига сафарбар этилмоқда. Энергетиклар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун жорий тартибга кўра кеча-ю кундуз навбатчилик билан ўз хизмат вазифаларини адо этиб келмоқда.

  Боймурод Садатов, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ахборот таъминоти гуруҳи етакчи муҳандиси, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоси

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати

  Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>