Янгиликлар
Жиззах вилояти аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ва саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилик даражаси оширилмоқда
  • 17.03.2020
  • 767

  Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 200 МВАли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ишга туширилган эди.

Манба: uzbekistonmet.uz/uz

Manba: uzbekistonmet.uz/oz

  Барчамизга маълумки, Жиззах вилоятида ҳам мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги каби йирик саноат корхоналари, хусусий ишлаб чиқариш корхоналарининг сони ва салмоғи йил сайин ошиб бормоқда. Аҳолининг турмуш даражаси ошиб боргани сари янги ва замонавий ижтимоий соҳа объектлари ҳам фойдаланишга топширилмоқда.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиалининг мутасадди ходимлари вилоят аҳолиси, ижтимоий соҳа ва саноат корхоналарининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиб бораётганини ҳисобга олиб, юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи подстанцияларда модернизация дастурига мувофиқ жисмонан ва маънан эскирган электр ускуна-жиҳозларини замонавий ва юқори қувватли ускуналарга алмаштириш ишларини олиб боришмоқда.

  Мисол учун, айни пайтда Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Сарибозор» подстанциясида мавжуд 2 дона 63 МВА АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторларни 125 МВАли автотрансформаторларга алмаштириш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда 63 МВАли АТ-2 автотрансформатори 125 МВАли автотрансформаторга 2019 йилнинг 30 декабрида алмаштирилган эди.

  Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи — 63 МВА ли АТ-1 автотрансформатор 125 МВАли автотрансформаторга алмаштирилди ва жорий йилнинг 13 март куни ишга туширилди.

  Маълумот ўрнида: ушбу амалиётлар натижасида Жиззах вилоятининг барча электр энергия истеъмолчилари ҳамда вилоятда жойлашган айрим йирик ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилик даражаси бирмунча оширилди.

Ғайрат Ахмедов,  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>