Бошқарув аъзолари лавозимига (Бошқарув раисининг инвестициялар бўйича ўринбосари, шунингдек Бошқарув раисининг молия масалалари бўйича ўринбосари), олий касбий маълумотга эга, маъмурий ва бошқарув кадрлари лавозимларида камида 3 йил ишлаган, бир ёки бир нечта чет тилларни билган номзодлар танланади. Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф қилинади;
Шунингдек, ушбу танловда иштирок этишга қизиқиш билдирган хорижий давлатларнинг фуқаролари.
Танлов 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади.
Номзодлар белгиланган мезонларга мослигини тасдиқловчи ҳужжатларни топширишлари шарт. Шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар тўпламига қуйидагилар илова қилинади:
- аризачининг танлов шартлари ва тартиби билан танишганлиги тўғрисидаги аризаси;
- анкета (маълумотнома-тавсифнома) кўринишидаги аризачининг паспорти, ариза берувчи ва унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги шахсий маълумотлар нусхаси;
- тавсиянома (мавжуд бўлса).
Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли қарор қабул қилиш учун компаниянинг Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 13 мартдан 27 март, соат 17:00(маҳаллий вақт)га қадар.
Танловнинг тахминий санаси: 2020 йил 1-3 апрель.
Барча талаб қилинган ҳужжатлар белгиланган муддат ичида (папкага жойлаштирилган ва рўйхати кўрсатилган ҳолда) қабул қилинади. Муддатдан ташқари вақтда топширилган бошқа маълумотлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатлар Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 42-уйда қабул қилинади.
Қўшимча маълумотларни www.uzbekistonmet.uz сайтидан ҳам олишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: (99871) 208-56-34.
Электрон почта: kmb@uzbekistonmet.uz
Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган муддат 2020 йил 27 март соат 17.00 ( маҳаллий вақт).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati