Янгиликлар
Хорижий нашрлардан бирида эълон қилинган «Намангандан Андижонга электр тармоғи фермерларнинг буғдойзорини пайҳон қилиш эвазига тортилмоқда» номли хабарга муносабат
  • 09.03.2020
  • 729

   Яқинда ўзбек тилида иш юритадиган хорижий нашрлардан бирида эълон қилинган «Намангандан Андижонга электр тармоғи фермерларнинг буғдойзорини пайҳон қилиш эвазига тортилмоқда» номли хабарда Андижон вилоят, Улуғнор туманида 45 /номдаги/ фермер хўжалигининг буғдой экилган далалари бир қисми «Тўрақўрғон ИЭС»идан (Наманган вилояти) Андижон туманидаги «Юлдуз» подстанциясига юқори кучланишли линия тортиш жараёнида /қишлоқ хўжалиги экинлари/ пайҳон қилинаётгани; фермерлар зиён кўраётгани, етказилган зарар қачон тўлаб берилиши номаълумлиги ва ниҳоят, муносабат билдиришимизга сабаб бўлгани, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўзининг расмий мурожаатида 2019 йилнинг 7–10 октябрь кунлари подстанцияларга яқин жойлашган ҳудуд аҳолиси билан юзага келувчи экологик ва ижтимоий саволларни муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилган оммавий консультатив йиғилишлар ўтказилиши ҳақида маълумот бергани-ю, бироқ фермер Шамшиддин Мирзакаримов бундай «консультатив йиғилишлар» бўлмаганини айтгани ҳақида хабар эълон қилинди.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий маълумоти: «Тўрақўрғон ИЭС»идан (Наманган вилояти) Андижон туманидаги «Юлдуз» подстанциясига юқори кучланишли электр тармоғини қуриш-монтаж ишлари ва у билан боғлиқ бошқа амалиётлар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ваколатлари доирасидаги масала бўлиб, фермерларнинг кўрган зиёнлари ҳамда зарарларнинг қопланиши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ эмас.

  Шунингдек, маълум қиламизки, «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси» АЖда қурилаётган янги буғ-газ қурилмаси ва унда ишлаб чиқариладиган қўшимча қувватни умумий электр энергияси тизимига улаш юзасидан олиб борилаётган ишлар мамлакатимиз истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан узлуксиз равишда таъминлашга қаратилган амалиётлардан бири ҳисобланади.

  Қўшимча изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь №ПҚ-3284-сонли Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Республика ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияда маънан ва жисмонан эскирган электр жиҳозларини янги ва замонавий ускуналарга алмаштириш ишлари бажарилишидан олдин аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари (консультатив йиғилишлар) фақат подстанциялар ичидаги шовқин ва чанг-тўзон ҳамда подстанция ҳудуди билан чегарадош (25 метр масофадаги уй-жой ва экин майдонлари) ер эгалари ўртасида олиб борилгани назарда тутилган эди.

Манба: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/17
Ссылка: http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/17

  Айнан «Юлдуз» подстанцияси атрофидаги аҳоли ва маҳалла фаоллари билан тушунтириш ишлари 2019 йилнинг 7 ноябрь санасида ўтказилган бўлиб, унда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори К.Йўлдошев, «Айрилиш» маҳалла фуқаролари йиғини раиси Э.Эсонова, «Ёрбоши» МФЙ раиси М.Соткинов, «Юлдуз» подстанцияси раҳбари М.Шаҳобиддинов ва кўпсонли аҳоли вакиллари иштирок этишган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati  

>