Янгиликлар
ОТАЛИҚДАГИ МАКТАБ ЖАМОАСИ «ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ МАЪМУРИЯТИ ВА ИШЧИ-ХОДИМЛАРИГА МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТИШДИ
  • 02.03.2020
  • 772

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандига мувофиқ вазирлик ва идора раҳбарлари биттадан мактабни оталиққа олиш тўғрисидаги топшириқ берилган эди. Шунингдек, ушбу мажлисда ҳар бир вазирлик ва идора-ташкилот раҳбарлари ўзи ўқиган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиши, мактаб ўқувчиларига маҳорат дарслари ўтиб бериши лозимлиги кўрсатиб ўтилганди.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабини ўз оталиғига олди ва мазкур баённоманинг 14-бандига мувофиқ «Оила–маҳалла–мактаб» ҳамкорлик тизимига асосан мактаб маъмурияти билан келишилган ҳолда Жамият томонидан турли йўналишдаги тадбирлар уюштирилиб, ҳомийлик ишлари бажарилиб келинмоқда.

  Оталиққа олинган мактабда педагогик жамоа ва ўқувчилар яхши кўрсаткичларга эришиш учун халқ таълими тизими мутасаддилари билан ҳамкорликда муносиб шарт-шароитлар яратилиш лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 19750-хҳ-сонли хати ва Энергетика вазирлигининг 2019 йил 28 августдаги 1-117-сонли топшириғида ҳам белгилаб берилган.

  Мактаб жамоасининг 2019 йил 17 декабрдаги 64-сонли хатига асосан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти 1,52 коэффицентда фаолият олиб бораётган умумтаълим мактабида ўқитувчилар хонаси етишмаётган синф хоналарига айлантирилгани боис, бинонинг ички йўлагида ўқитувчилар учун лозим шароитларни яратиш мақсадида 2-қаватидаги ички йўлакдаги 27 метр квадрат вестибюлни пластик акфа ром билан ўраб беришди.

  Амалга оширилган иш учун мактаб жамоаси Жамият маъмурияти ва ишчи-ходимларига миннатдорлик изҳор этиб, «Талим янгиликлари» каналида ташаккурнома эълон қилишди.

  Маълумот ўрнида: Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактаби 315 ўринли бўлиб, айни пайтда муассасада 481 нафар ўқувчи (1,52 коэффицентда, 2 сменада) таҳсил олишмоқда. Уларга 40 га яқин ўқитувчи-педагоглар таълим-тарбия бериб келишмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>