Компания ҳақида
Ёшлар иттифоқи
  • 08.10.2019
  • 109

«ТАСДИҚЛАЙМАН» 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

бошқарув раиси

____________   Д.Исақулов

2019 йил 07 октябрь

 

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
Ёшлар иттифоқи Кенгаши аъзолари,
Етакчилар кенгаши раисини 
сайлаш бўйича ўтказилган умумий йиғилиш
1-сонли БАЁНИ

2019 йил 07 октябрь                                                                                                                    Тошкент шаҳри


Йиғилиш раиси:    Д.Исақулов — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси;
Йиғилиш котиби:    О.Воҳидов — Ходимлар билан ишлаш бошқармаси биринчи тоифа мутахассиси;
Қатнашдилар:    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарма, бўлим ва хизматлар бошлиқлари, мутахассис ходимлар ва ёшлар


ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1.    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиалларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини (жамоат ташкилотини) тузиш;
2.    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Жамият тасарруфида фаолият юритадиган Етакчилар Кенгашининг раисини тайинлаш;
3.    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда Ёшлар масалари бўйича юқори турувчи ташкилотлардан келаётган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Етакчилар Кенгашининг раисининг вазифа-мажбуриятларини, унинг тегишли ташкилотларга ҳисобдорлигини белгилаш, Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотининг Низоми ва Йўриқномасини ишлаб чиқиш вазифаларини юклаш;
4.    Жамият тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиалларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини ёшлар етакчиси (лидерларини) сайлаш ва унинг аъзолари рўйхатини тузиш.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мажлислар залида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Марказий аппаратидан бошқарма, бўлим ва хизматлар бошлиқлари, мутахассислар ва ёшлар иштирок этишди. 
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жамиятнинг бошқарув раиси Д.Исақулов сўзга чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3138-сонли қарори сўзсиз бажарилиши лозимлиги, шу билан бирга мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ёшлар сиёсати масалалари бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, юқоридаги қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш зарурлиги ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди.  
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жамиятнинг бошқарув раисининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал қурилиш, маҳаллийлаштириш, ахборот технологиялари ва саноатда кооперацион алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Артиков  сўзга чиқди ва Етакчилар Кенгаши раисилигига Жамиятининг 2 нафар ходимларини номзод сифатида таклиф этди. Номзодлар: Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси ходими Эркин Дўстияров ва бошқарув раисининг ёрдамчиси Қаҳрамон Қодиров. 
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи И.Хамидов сўзга чиқиб, сайланадиган етакчи ёшлар масалари бўйича юқори турувчи ташкилотлардан келаётган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш лозимлиги, бундан ташқари, Етакчилар Кенгашининг раисининг вазифа-мажбуриятлари ҳамда унинг тегишли ташкилотларга ҳисобдорлигини белгилаш зарурлиги, Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотининг Низоми ва Йўриқномасини ишлаб чиқиш энг биринчи галдаги вазифа бўлиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Юқорилардан келиб чиққан ҳолда нотиқ Ёшлар етакчиси вазифасига бошқарув раисининг ёрдамчиси Қ. Қодиров номзоди маъқул келишини билдирди. 
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи У.Урунов сўзга чиқиб, Жамият тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиалларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини ёшлар етакчиси (лидерларини) сайлаш ва унинг аъзолари рўйхатини тузиш лозимлиги, мазкур жамоат ташкилоти ёшлар сиёсати бўйича давлат ва давлат органларининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш бўйича масъул шахслар ҳисобланиши ҳақидаги ўз фикрларни маълум қилди.  Шунингдек, нотиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Етакчилар Кенгаши раисилигига Қ.Қодиров номзодини қўллаб-қувватлади.

Йиғилганлар томонидан кўрсатилган Қ.Қодиров номзоди бир овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи масалалар бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
 
                                                                                                                                                                       

Кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиқиб, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфида Жамиятнинг ёшлар таснифига кирувчи ходимларидан иборат Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти (жамоат ташкилоти) тузилсин;
2. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Етакчилар Кенгаши раисилигига бошқарув раисининг ёрдамчиси Қодиров Қаҳрамон Абдумавлонович номзоди сайлангани Жамият бошқарув раисининг буйруғи билан тасдиқлансин;
3. Етакчилар Кенгаши раисининг вазифа-мажбуриятларини, тегишли ташкилотларга ҳисобдорлиги белгилансин, Етакчилар Кенгаши раиси томонидан Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти Низоми ҳамда Йўриқномасини ишлаб чиқилсин;
4. Жамият тасарруфидаги барча ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиалларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилиб, унга раҳбарлик қилувчи ёшлар етакчиси (лидерлари) сайлансин, етакчи ва бошланғич ташкилот аъзолари рўйхати «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Етакчилар Кенгаши раисига тақдим этилсин.

Йиғилиш котиби                                                                                       О.Воҳидов


 

Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.