Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ МУТАХАССИСЛАРИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУАССАСАСИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 19.02.2020
  • 719

     Яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тиббий-санитария қисми Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Кенгаш аъзолари билан биргаликда «Ёшларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

     Айни пайтда Тиббий-санитария қисмида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат ишчи-ходимлар билан давра суҳбати уюштиришдан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса ёшларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, муаммоларга ечимлар топиш орқали уларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга йўл очиб беришдан иборат.

     Давра суҳбати давомида ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли диний оқим ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ёш оилаларда юзага келаётган ажримлар, фарзанд тарбияси, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, вояга етмаган ота-оналарнинг носоғлом гўдаклари, тўғри режалаштирилмаган оила ва ҳомиладорлик, туғруқ ёшидаги аёлларнинг камқонлик касаллигига дучор бўлмаслигини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, спорт-соғломлаштириш ҳамда маданий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти каби  кўплаб мавзулар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

     Давра суҳбатида маълум бўлдики, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмас, кўпчилик ёшлар меҳнат фаолияти ва оила-рўзғор ташвишлари орасида спорт-соғломлаштириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларга вақт ажратишолмайди, кўпчилик ёшлар ўз касбий фаолиятида малака оширишга муҳтож.

     Тадбирда ёш ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган масалалар энергетика соҳаси мутахассисларига тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси раҳбарияти томонидан атрофлича ўрганилиб, уларга зарур шароит ва имкониятларни яратиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>