Мурожаат эгаси: Улуғбек Турсунович Сафаров
Электрон почта: ulabek407@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Хусусий корхонамизга янги электр ҳисоблагич ўрнатилган. Янги ҳисоблагич ўрнатилгандан кейин биз томонимиздан ўтказилган тўловлар ҳеч қаерда йўқ. Биз 600, 300, 400 минг сўм миқдорида (ҳоказо) тўловларни амалга оширганмиз. Ҳар сафар электр энергияда пулимиз қолмаганда (ўчиб қолганда) пул тўлар эдик ва автоматик тарзда электр таъминоти тикланарди. АФСУСКИ, КВИТАНЦИЯЛАРИМИЗ ЙЎҚ. Бугунги кунда электр тармоқдан 4,8 млн. сўм қарздорлик мавжудлигини бизда электр энергия ўчганда билдик. Шунда биз “Навоий вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га мурожаат қилганимизда, “Қизилтепа сабзавот савдо” хусусий корхонаси бирон марта электр энергиясига пул тўламаганлигини айтишди. Савол туғилади: агарда бирон марта электр энергиясига пул тўланмаган бўлса, қандай қилиб шунча вақт бемалол — 4,8 млн сўм қарздорликкача электр энергиясидан фойдаланиб келдик? Шундай бўлиши мумкинми? Илтимос шуни ҳисоблашда ёрдам беринглар. Олдиндан раҳмат. Адашмасам абонент: 12234-700551.»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Улуғбек Турсунович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати