Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Бизнинг ҳудудда электр таъминоти имкон қадар узлуксиз бўлишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз!»
  • 25.02.2022
  • 372

Мурожаат эгаси: Хуршидбек Кўпайсинов

Электрон почта: xurik.i.k@inbox.ru

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Мен Наманган вилояти, Наманган тумани, Бешкапа маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқароман. Ҳозирга пайтда электр таъминотида жуда кўп узилишлар бўлмоқда. Бир неча бор мурожаат қилишимга қарамай, натижа борган сайин ёмон тарафга ўзгармоқда. Бир кунда 4–5 марталаб электр тармоғида узилишлар кузатилмоқда. Натижада қимматбаҳо буюмларимиз куйиб қоляпти, духобкадаги пишириқларимиз пишмай қоляпти, телевизор кўриб ҳордиқ чиқара олмаяпмиз, болаларимизга қоронғида дарс тайёрлатмоқдамиз.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбаридан шуни сўраймизки, ушбу ҳолатга жиддий ёндашиб, бизнинг ҳудудда электр таъминотини имкон қадар узлуксиз бўлишида амалий ёрдам беришини.
Мурожаат бўйича умуман ўрганиш ишлари олиб борилмайди, телефон орқали тушунтириб қуйилади, лекин натижа аввалгидан ҳам ёмонлашаверади. Олдинда раҳмат!»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Хуршидбек Кўпайсинов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Мурожаатчига «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизматидан қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади ва унинг олдини олиш учун ҳозирда паст ва юқори кучланишли электр тармоқларида, подстанцияларда таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, электр таъминотидаги узилишларга кўпинча хонадоннинг ўзидаги ёки кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат тасарруфидаги электр қурилмаларидаги носозликлар сабаб бўлади. Шу билан бирга, маҳаллада олиб борилаётган қурилиш ишларида хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам электр таъминоти тармоқлари шикаст етказилиши, сўнгра уни бартараф этиш учун маълум бир вақт (хавфсизлик техникаси талабларига кўра) истеъмолчилар тармоқдан узилиб туриши мумкин.  

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

САВОЛ-ЖАВОБ — истеъмолчилар, журналист ва блогерлар диққатига қўшимча маълумотлар:  https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>