Янгиликлар
«САРИБОЗОР» ПОДСТАНЦИЯСИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
  • 03.01.2020
  • 809

     Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилда 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 2 та 125 МВАли автотрансформатор ўрнига 200 МВАли автотрасформаторлар ишга туширилган эди.

     Шунингдек, Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Сарибозор» подстанциясида мавжуд 2 дона 63 МВА автотрансформаторларни 125 МВА ли автотрансформаторларга алмаштириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг биринчиси 2019 йилнинг 30 декабрь санасида ўрнатилиб, ишга туширилди.

     Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу амалиёт орқали Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол туманидаги истеъмолчилар, бундан ташқари Зафаробод ва Фориш туманида жойлашган айрим йирик ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилиги янада оширилади.

     Лойиҳага асосан иккинчи 63 МВА ли автотрансформаторини юқори қувватлисига алмаштириш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бажарилиши режалаштирилган.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>