Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўзимдан ортган токни давлатга қандай тартиб ва нархда сотаман?»
  • 14.02.2022
  • 362

Мурожаат эгаси: Мухторов Собит Абдуахатович

Электрон почта: msobit@list.ru

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Мен кичик шамол ёки қуёш электр генераторларини ўрнатиб электр токи олсам ва ўзимдан ортган токни давлатга қандай тартиб ва нархда сотаман? Илтимос, батафсил тушунча берсангиз. Бу бўйича қандайдир имтиёз ва қарорлар борми?»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Собит Абдуахатович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Саволингизга жавоб ўрнида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан шу каби саволларга берилган матнли ҳамда видео шаклидаги жавобга ҳавола кўрсатамиз.

Расмий веб-сайт ва телеграм ахборот платформасида эълон қилинган тушунтиришларда қўйидагича жавоб берилган:

Савол: Мен хонадонимга қуёш панеллари ёки қуёш сув иситкичларини сотиб олмоқчиман, лекин бунга маблағим етарли эмас. Ушбу қурилмаларни имтиёзли шартларда кредитга сотиб олиш имкони борми?

Жавоб: Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ўртасида Жамғарма маблағларидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ҳамда қозонларни сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратиш бўйича Бош келишув имзоланган.

Ушбу мақсадлар учун истеъмол кредитлари “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаригача (ҳозирги кунда 135 млн сўмгача), 5 йил муддатга, кредит фоизи Марказий банк томонидан белгиланган асосий ставка миқдорида (йиллик 14 %га) ажратилади.

Кредит олиш учун “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг исталган бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: Қуёш панеллари ва қуёш сув иситкичларини сотиб олиш учун имтиёзлар мавжуд

https://minenergy.uz/uz/news/view/1653

Источник: Пресс-штаб Министерства энергетики отвечает

https://minenergy.uz/ru/news/view/1653

Видео:  https://t.me/minenergy_uz/4201

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>