Мурожаат эгаси: Тоштемиров Ойбек Қуроқбоевич
Электрон почта: oyektoshtemirov2@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Ойбек Тоштемиров, Самарқанд вилояти, Пойариқ туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Мурожаатим мазмуни шундан иборатки, мен яшаб келаётган маҳалла 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига тушди. Шунда йўлларимизга тош тўкилди, симёғочлар қисман янгисига алмаштирилди. Лекин бизнинг кўчага на тош тўкилди, на симёғочлар алмаштирилди. Симёғочларнинг аҳволи жуда оғир, йиқилиш арафасида турибди. 2018 йилдан буён бир неча маротаба туман ва шаҳар электр тармоқлари корхонасига мурожаат билан чиқдик. Суратга олиб, расмларни ҳам кўрсатдик. Улар бизга хат билан жавоб қайтариб, “Симёғочлар 2018–2021 йиллар алмаштирилади, режага киргиздик”, деб жавоб қайтарди. Лекин келиб аҳволни кўрмади ҳам... Сизлардан илтимосим, симёғочларни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмайсиз, деган умиддаман.»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ойбек Қуроқбоевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8732
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати