Мурожаат эгаси: Даминов Шоафзал Алишерович
Электрон почта: shoafzald@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «…Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Оқробот ҳудудида электр энергияси бугун 12 соатдан бери йўқ! Шунга шикоят қилмоқчи эдим... Шу масалада ёрдам берсангизлар...»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8732
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
Асосий маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида, ўрнатилган релели ҳимоя ва автоматика режими ишлаши туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий техник-муҳандислик жараёни ҳисобланади. Паст кучланишли тармоқлар ёки трансформатор пунктларидаги режали таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилса, истеъмолчилар бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан огоҳлантирилади. Турли омиллар таъсирида электр таъминотида содир бўлган носозликларни (фавқулодда ўчишларни) олдиндан айтиш ва бу ҳақда истеъмолчиларни огоҳлантиришнинг имкони мавжуд эмас.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Мурожаатчига ҳамда бошқа истеъмолчиларга uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган мавзуга оид мақолалар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:
✔️ МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ: Энерготизимда йирик аварияларнинг олдини олиш учун қўлланилаётган чораларнинг аҳамияти
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1610
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1611
✔️ ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177
✔️ ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати