Мурожаат эгаси: Нурмуродов Достон Жамол ўғли
Электрон почта: dossebek11@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ногорахона маҳалласи, Биродарлик кўчаси 2-уйдан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг маҳалламизда электр энергияси доимий тарзда узилиб туради... Туманимиз ҳудудий электр тармоқлари ташкилотига мурожаат қилсак, бизнинг қўлимизда эмас, “миллий электр тармоқлари томонидан ўчирилади”, деб жавоб қайтаришади. Бу ҳолат қиш мавсуми бошлангандан бери такрорланмоқда. Президент порталигача чиқдим, фойдаси бўлмади. Фақат бир хил жавоб. Бизнинг тармоқ “110 линия” деб аталар экан. Илтимос, қўлингиздан келса, ёрдам қилинг! Ҳеч бўлмаса, кечқурун соат 9:00 дан эрталаб 9:00 гача узлуксиз етказиб берилса яхши бўларди. Хонадонларни иситиш асосан электр асбоблари билан. Агар, оддий ўйлаб қаралса, электр асбоблари ўчиб ёнганда кўп электр сарфлайди, ўчириб ёқишдан нима наф? Барибир шу сарф бўлади-ку. Зеро, сизларга мурожаатимдан фойда бўлса... Олдиндан раҳмат.»
Мурожаатга жавоб: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро Достон Жамол ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Мурожаатлар” рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала маълумот ўрнида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати, шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази, бундан ташқари, турдош ташкилотлар — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматига йўналтирилди.
Маълумот ўрнида: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, яъни Ягона электр энергетика тизимининг Тизим оператори таркибида, электр энергетика тармоғидаги йирик аварияларнинг олдини олиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш мутаносиблигини таъминлашни амалга оширувчи Миллий диспетчерлик маркази мавжуд.
Миллий диспетчерлик маркази томонидан режимни сақлаш, яъни авария режимини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда бошқа турдош ташкилотлар диспетчерларига электр таъминотига зарур миқдорларда чекловлар киритиш, ёки аксинча, генерация қувватини ошириш бўйича топшириқлар берилиши Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган) https://lex.uz/docs/1521177 23-моддасига асосланиб амалга оширилади.
23-модда. Авария режимини бартараф этиш
Авария режимини бартараф этишда тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимида мавжуд бўлган барча захира қувватларни жалб этиш, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этиш ҳуқуқига эга.
Электр энергияси истеъмолига чекловлар, биринчи навбатда, қайси истеъмолчи юридик шахсларнинг ускуналари электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг ишончлилигига, электр энергияси сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ўша истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан жорий этилади.
Авария режимини бартараф этишда узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган, ушбу ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига, ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан электр энергияси истеъмолини чеклаш фақат алоҳида ҳолларда ва белгиланган тартибда тизим оператори томонидан амалга оширилади.
Авария режими вужудга келганда электр энергияси истеъмолини чеклаш тартиби, шунингдек, электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилиши мумкин бўлган истеъмолчилар гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Асосий маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида, ўрнатилган релели ҳимоя ва автоматика режими ишлаши туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий техник-муҳандислик жараёни ҳисобланади. Паст кучланишли тармоқлар ёки трансформатор пунктларидаги режали таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилса, истеъмолчилар бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан огоҳлантирилади. Турли омиллар таъсирида электр таъминотида содир бўлган носозликларни (фавқулодда ўчишларни) олдиндан айтиш ва бу ҳақда истеъмолчиларни огоҳлантиришнинг имкони мавжуд эмас.
Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717
Мурожаатчига ва бошқа истеъмолчиларга uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган мавзуга оид мақолалар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:
✔️ МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ: Энерготизимда йирик аварияларнинг олдини олиш учун қўлланилаётган чораларнинг аҳамияти
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1610
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1611
✔️ Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима?
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1925
✔️ Матбуот анжуманида журналист ва блогерларни қизиқтириши мумкин бўлган савол-жавоблар матни
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1361
✔️ МАРКАЗИЙ ОСИЁ БИРЛАШГАН ЭНЕРГОТИЗИМИДА СОДИР БЎЛГАН ФАВҚУЛОТДА ҲОЛАТ БЎЙИЧА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/950
✔️ АОКАда брифинг: «ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597
✔️ ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177
✔️ ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати