Мурожаат эгаси: Муҳаммадсолижон Улуғбек ўғли
Электрон почта: mukhammadrakhmonov@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Юнусобод тумани, Уста Ширин кўчаси, 58-А-уйнинг олд қисмига юқори кучланишли электр трансформатори ўрнатилган. Мен ушбу манзилда тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчи эдим. Мазкур электр шити менга хавф туғдираётганлигини инобатга олиб, бошқа ҳудудга кўчириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Муҳаммадсолижон Улуғбек ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Тошкент шаҳри ҳудудида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ балансида 7 та юқори кучланишли подстанциялар мавжуд бўлиб, Юнусобод тумани, Уста Ширин кўчасида улардан ҳеч бири жойлашмаган.
Катта эҳтимол билан сиз назарда тутаётган электр қурилмаси «Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ балансида бўлиб, бу масала юзасидан ўша ҳудудда жойлашган электр таъминоти корхонаси мутасаддилари ўрганиш ўтказиши ва Сиз кўтарган масала юзасидан тўлиқ жавоб бериши мумкин. Шу боис, Сизнинг мурожаатингиз турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати